Энг сўнгги янгиликлар


ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
"Буюк аждодлар мероси – III Уйғониш даври пойдевори" VIII халқаро Конгресси доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қатор хорижий ва халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзолади. ...
ЮКСАК ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНГАН БИР ГУРУҲ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ҚУТЛАНДИ
Хабарингиз бор, 23-26 август кунлари Самарқанддаги Silk Road марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзуидаги VIII халқаро конгресс бўлиб ўтмоқда....
“ҲОЗИР ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ЮРТИДА ЭКАНИМ ВА УНИНГ ВОРИСЛАРИ БИЛАН ЁНМА-ЁН ТУРГАНИМДАН ХУРСАНДМАН”
Қатар Миллий кутубхонаси директори Доктор Тан Ҳусим хоним: — Мен бу анжуманда иштирок этишни жуда истаган эдим. Чунки олдинги йилларда унинг фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали кузатгандим. Ҳозир мен Имом ал-Бухорий юртида эканим ва унинг ворислари билан ёнма-ён  турганимдан ҳурсандман. ...
“ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН ВА ОЛҚИШЛАЙМАН”
Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов: — Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўзининг янги бир палласига кўтарилмоқда. Бунда диний-маърифий соҳалар муҳим аҳамият касб этади. Мен бу ҳамкорликнинг мустаҳкам бўлишини тилайман. ...
“ЎЗБЕКИСТОН ДУНЁ ОЛИМЛАРИНИНГ КУЧИНИ БИРЛАШТИРИШНИ МАҚБУЛ ЕЧИМ СИФАТИДА ТОПДИ”
«Ал-Фурқон» Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси, доктор Сали Шаҳсивари: — Мазкур конгрессда иштирок этиш мен учун катта шараф. Ислом цивилизацияси маркази ўз олдига қўйган мақсадининг ярмига эришди, деб ҳисоблайман. Муҳташам бино деярли қуриб битказилган. Энди эса, унинг контентини бойитиш ҳақида сўз бормоқда. Бунда Ўзбекистон дунё олимларининг кучини бирлаштиришни мақбул ечим сифатида топди. Шу боис ҳам дунё олимлари Самарқандда кенгашиб турибди ва бу жуда ажойиб.  ...
“КОНГРЕСС ҲАМКОРЛИККА ЙЎЛ ОЧДИ”
— Бугун ўзбек ва турк олимлари ўзаро ҳамкорлиги туфайли кўплаб натижаларга эришди. Ва бу натижаларнинг салмоғи юқори. Бунга эса икки мамлакат етакчиларининг дипломатик алоқалари ва дўстона муносабатлари сабаб десам адашмайман. ...