ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ
"Буюк аждодлар мероси – III Уйғониш даври пойдевори" VIII халқаро Конгресси доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қатор хорижий ва халқаро ташкилотлар билан меморандумлар имзолади.
Хусусан, “Ал-Фурқон” Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси, доктор Сали Шаҳсивари, Россия ислом институти ректори, Россия Федерацияси Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов, Франциянинг Араб дунёси институти кўргазмалар директори Натали Бондиль, Қоҳира Ислом санъати музейи директори др.Аҳмед Сеям, Корфу Осиё санъати музейи директори Деспина Зерниоти, Ислом тадқиқотлар маркази раҳбари др.Муртаза Бедир, Қозоғистон тарих ва этнология институти ректори Зиябек Кабулдинов билан имзоланган меморандум келгусидаги ҳамкорликнинг асоси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.
— Ушбу имзоланган меморандумлар дўстона алоқалар, ҳамкорликдаги илмий изланишлар, янги кашфиётлар учун хизмат қилишига ишонаман, – деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ф. Абдухаликов. — Шунингдек, бу ҳужжат Янги Ўзбекистонда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.