Ислом цивилизацияси маркази ва Козоғистондаги Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Ҳамкорлик доирасида икки қардош халқнинг бой маданий мероси ёзма ёдгорликларни реставрация қилиш, уларни каталоглаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек архив ҳужжатлари, қўлёзмалар ва нодир китобларнинг қийматини аниқлаш, улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг кўплаб бебаҳо асарларини, ноёб ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ва келажак авлодга безавол етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилади.

Шунингдек, халқларимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланган ноёб ёзма ва тошбосма меросни сақлаш ва тадқиқ қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бу жараёнга рақамли технологияларни кенг жорий қилиш кўзда тутилган.