"Аждодлар мероси - ибрат ва тарбия манбаи" мавзуида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.
2023 йил 21 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган режа асосида “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” мавзуида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Унда тумандаги “Дўстлик”, “Ибрат”, “Аҳиллик”, Аҳмад Яссавий маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. Шунингдек, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти ахборот-кутубхона марказида “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” мавзусидаги ёшлар иштирокида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази масъул ходимлари – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Г.Ғаниева “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” мавзуида, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Мухсимов “Учинчи Ренессанс пойдевори илм ва маърифатда” мавзуида, бош мутахассис Ш.Насимов “Биринчи ва иккинчи Ренессанс – буюк даҳолар даври” мавзуида маъруза қилди. Маърузачилар йиғилганларга буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва уларнинг қолдирган бой илмий мероси ҳақида халқчил тилда сўзлаб бердилар.
Давра суҳбатлари савол-жавобларга бой бўлди, тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан туман маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳамда вилоят ахборот-ресурс марказига 152 дона “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” илмий-адабий журнали ҳомийлик асосида тақдим этилди.