ХАБАР


Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) директорлар кенгашининг 40-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳам иштирок этди.  9 та давлат вакиллари қатнашган йиғилишда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш марказининг 2023 йилги фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, халқаро марказнинг 2024 йилги иш дастури ва бюджети кўриб чиқилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ахборот хизмати