“Рисолаи абдолия” китоби чоп этилди


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан нашрга тайёрланган “Рисолаи абдолия” асари чоп этилди. Мазкур рисола 1363 йили таваллуд топган тасаввуф олими Мавлоно Яъқуб Чархий қаламига мансуб.  Олим фиқҳ, ақоид, ҳадис ва тариқат илмларига оид “Рисолаи унсия”, “Рисола дар илми фароиз”, “Рисола дар ақоид” каби ўндан ортиқ асар ёзган.

“Рисолаи абдолия”да авлиёларнинг сифати ҳамда мақоми ҳақида сўзланади. 7 фаслдан иборат рисоланинг ҳар бир фаслида авлиёларга тегишли бўлган бирор масала таҳлил қилинади. Асарда муаллиф ўз фикрларининг  тасдиғи сифатида Жалолиддин Румий ижодидан намуналар келтиради.

Ушбу рисолани Марказ катта илмий ходими Хусрав Ҳамидов форс тилидан ўзбек тилига ўгирди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

 Ахборот хизмати