Қозоғистондаги Н. Назарбоев динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тажриба амалиётини ўтказишди.


3-7 октябрь кунлари   Қозоғистондаги  Н. Назарбоев динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш марказининг  бир гуруҳ илмий ходимлари Марказ  фаолияти ва қадимий ёзма манбаларни  тадқиқ қилиш борасида олиб борилаётган илмий изланишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тажриба  амалиётини  ўтказишди.

Назарбоев маркази илмий ходимларини Марказ директори Ш.Миноваров қабул қилиб, уларга Марказнинг  фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида батафсил  маълумот тақдим этди.

Меҳмонлар Марказ қурилиши, Марказ ҳузуридаги кутубхона ва унда сақланаётган  қадимий ёзма  манбалар  билан яқиндан танишдилар, шунингдек, Марказ ҳузуридаги ўқув курслари фаолияти билан ҳам танишишди.

Амалиёт якунида Назарбоев маркази илмий ходимларига тажриба амалиётини муваффақиятли тугатганликлари ҳақидаги сертификатлар тақдим этилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати