Энг сўнгги янгиликлар
Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ӯтмоқда....
Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яна халқаро маданий мулоқот марказига айланади. Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги ўтказилади. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади....
Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти халқаро маданий мулоқот марказига айланади. Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги ўтказилади. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари бошқарувчилари иштирок этиши кутилмоқда. CNN ва Euronews телеканаллари ахборот йўналишида кўмаклашади....
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция унинг иштирокчиларида катта таассурот уйғотди. Бу жиҳатлар хориждан келган иштирокчиларнинг фикрларида ҳам ўзининг яққол ифодасини топмоқда....
Шу йилнинг 16 октябрь куни Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва Озарбайжон парламентининг бир гуруҳ аъзолари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносига ташриф буюрди. Нуфузли меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди. ...
Хива шаҳрида ўз ишини давом эттираётган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция хорижлик иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқда. Россиядаги Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси, Ислом ҳуқуқшунослиги ва замонавий фатволар бўйича мутахассис Сайфул Асрий бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирди:...