Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Эрон Ислом Республикасига хизмат сафарини амалга оширмоқда. 10-11 март кунлари делегация Эрон Ислом Республикаси маданият ишлари вазири, Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм ташкилоти раисининг маданий мерос бўйича ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Талебян, Эрон миллий музейи бош директори Жаброил Ноканди, Эрон миллий кутубхонаси ва архиви директори Ашраф Бароужери, Гулистон саройи тарихий мажмуа директори Масуд Нусратий билан учрашувлар ўтказди....
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикасига жўнаб кетди. Сафардан кўзланган асосий мақсад Ислом цивилизацияси маркази тақдимотини ўтказиш, музей экспозицияси ва кутубхона фондини шакллантириш, шунингдек бино ташқи безак ишларида тажриба алмашиш каби соҳаларида ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишдир....
Бугун, 2019 йилнинг 9 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг музейи экспозициясини шакллантириш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди....
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил июнь ойида ташкил этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази буюк аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо илмий-маърифий меросни сақлаш...
Бугун 2 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маърифий соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кичик мажлислар залида “Ўзбекистон-ислом цивилизацияси маркази” мавзусида илмий амалий анжуман бўлиб ўтди....