Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида қўлёзмаларни таъмирлаш устахонаси иш бошлади


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил июнь ойида ташкил этилган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази буюк аждодларимиздан бизгача етиб келган бебаҳо илмий-маърифий меросни сақлаш, ўрганиш, тадқиқ этиш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда. Айни кунларда Марказ томонидан чет эл кутубхона ва музейлари, шахсий коллекциялари ҳамда юртдошларимизнинг уйларида сақланаётган аждодларимиз қаламига мансуб ноёб асарларнинг қўлёзма, тошбосма нусхаларини қабул қилишда давом этмоқда.

Қабул қилиб олинган асарлар орасида жуда қадимий ва ноёблари ҳам бўлиб, уларни махсус шароитларда сақлаш ҳамда таъмирлаш учун Марказ ҳузурида қўлёзмаларни таъмирлаш устахонаси иш бошлади. Устахонада маҳаллий реставраторлар томонидан қўлёзмаларни муқовалаш, тикиш ва варақларини тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Якин келажакда, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳузурида минтақамиздаги энг йирик, қўлёзма, тошбосма асарлар ва замонавий нашрларга бой кутубхонага асос солинади.