“ҲОЗИР ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ЮРТИДА ЭКАНИМ ВА УНИНГ ВОРИСЛАРИ БИЛАН ЁНМА-ЁН ТУРГАНИМДАН ХУРСАНДМАН”


Қатар Миллий кутубхонаси директори Доктор Тан Ҳусим хоним:
— Мен бу анжуманда иштирок этишни жуда истаган эдим. Чунки олдинги йилларда унинг фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали кузатгандим. Ҳозир мен Имом ал-Бухорий юртида эканим ва унинг ворислари билан ёнма-ён  турганимдан ҳурсандман. Ислом оламида Имом ал-Бухорийни билмаган инсон йўқ. Жуда кўплаб мусулмон оламига хос кашфиётлар ҳам ушбу аллома номи билан боғлиқ. Тарихни, ислом тарихини ойдинлаштиришда ҳам ушбу шахс муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу аллома ҳаётини, илмий фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ билдираётган таклифлари олимларни, уламоларни янада жипс бўлишга чорламоқда. Бунинг учун катта раҳмат.