“КОНГРЕСС ҲАМКОРЛИККА ЙЎЛ ОЧДИ”
Туркия Фанлар академияси Президенти доктор Музаффар Шекер:
— Бугун ўзбек ва турк олимлари ўзаро ҳамкорлиги туфайли кўплаб натижаларга эришди. Ва бу натижаларнинг салмоғи юқори. Бунга эса икки мамлакат етакчиларининг дипломатик алоқалари ва дўстона муносабатлари сабаб десам адашмайман. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни ўрганиш вва оммалаштириш, ислом олами алломалари ва буюк аждодлар тарихини ўрганиш бўйича яратиб бераётган шароитлари ана шу эришган натижаларнинг пойдевори бўлиб хизмат қиляпти. Бугунги йўлланган табрик эса барча зиёлилар каби мени ҳам руҳлантирди. Бизнинг Фанлар академиямиз ҳамда унинг илмий ходимлари доим ҳамкорликка тайёр.