Аждодлар мероси-ибрат ва тарбия манбаи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 – июлдаги
ПҚ – 5186 – сон қарори 1 – иловаси билан тасдиқланган
“Йўл харитаси”нинг 18 – банди ижросини таъминлаш
борасида амалга оширилган тадбирлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
Марказ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тасдиқланган режа асосида ҳар ойда “Аждодлар мероси – ибрат ва тарбия манбаи” мавзусида тадбир ўтказиш белгиланган.
Навбатдаги тадбир Олмазор туманидаги 28 – мактабда ташкил этилди. Унда Қорасарой, Гуручариқ, Намуна, Ғани Аъзамов, Абу Бакр Шоший, Қўштут маҳаллалар аҳолиси, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.
Марказ илмий ходимлари А.Муротов ҳамда Н.Мирзаев иштирокчиларга буюк аждодларимиз ҳаёти ва уларнинг илмий мероси ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, маҳалла аҳолисига мазкур меросни тадқиқ қилиш ва уларни халқчил тилда кенг жамоатчиликка етказиш борасида Марказ илмий ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.
Кейинги тадбирлар Республикамиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда онлайн тарзда ўтказилиши белгиланди.