"Аждодлар мероси - ибрат манбаи" шиори остида "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди.


6 март куни Олмазор туманидаги 134-умумтаълим мактабида  Марказ илмий ходимлари томонидан “Ёшлик” ва “Чаманбоғ” маҳаллаларида истиқомат қилаётган нуронийлар, ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирокида "Аждодлар мероси – ибрат манбаи" шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий мулоқот туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда  марказ  бўлим бошлиғи Ф. Муҳаммадиев, катта илмий ходим Н.Мирзаев иштирок этди.

Иштирокчиларга Марказ фаолияти ҳамда аждодларимиз илмий меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир самимий ва кўтаринки руҳда, савол-жавоблар билан якунланиб фаол қатнашган ёшларга китоблар совға қилинди.

 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати