"Аждодлар мероси-ибрат манбаи” рукнида "А.Навоий даҳоси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
7 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Олмазор тумани Маънавият ва маърифат ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари билан ҳамкорликда тумандаги Чўлпон номидаги кутубхона ахборот марказида "Аждодлар мероси-ибрат манбаи" рукнида "А.Навоий даҳоси" мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
"Қичқириқ", "Олтинсой", "Ислом ота", "Ғани Аъзамов" "Чуқурсой" маҳаллаларида истиқомат қилаётган зиёли ва фаол нуронийлар ҳамда ёш авлод вакиллари иштирок этган тадбир улуғ мутафаккир, шоир А.Навоий ижоди ва илмий меросига бағишланди.
Марказ бўлим бошлиғи Ф.Муҳаммадиев ва катта илмий ходим Н.Мирзаев тадбир иштирокчиларига Марказ фаолияти ва унинг келгусидаги фаолияти ҳақида, А.Навоий даҳоси ва унинг илмий-маънавий мероси ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этишди.
Тумандаги 46-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан А.Навоий асарлари асосида тайёрланган саҳна кўриниши барчага манзур бўлди.
Тарғибот тадбири қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати