"Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида" мавзуидаги халқаро конференция
16 август куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ибн Сино жамоат фонди Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Абу Али ибн Сино мероси: Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида” мавзуидаги халқаро конференция ташкил этилди.
Халқаро конференцияда Эрон, Туркия, Миср, Германия, Ҳиндистон, Исроил, Корея, Тожикистон, Қирғизистондан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва “Миллий Тикланиш” партияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари вакиллари Абу Али ибн Синонинг ўрта асрлар ислом оламида тиббиёт ва унга боғлиқ фанлар равнақига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотларни мужассам этган маърузалари билан иштирок этишди.
Иштирокчилар буюк аллома Ибн Синонинг жаҳон фани тарихида қомусий олим сифатида тиббиёт, табиат, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган дунёда машҳур бўлган илмий мероси, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ҳалқларининг илм фани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатганлигига оид илмий мулоҳазалар муҳокама қилинди, таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Халқаро конференция онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати