АХБОРОТ ХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

 

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон ислом меросини  оммалаштиришнинг муҳим бўғини”

 мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция

 (2023 йил 30-31 май, Тошкент шаҳри)

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (ЎзИЦМ) чет элларда Марказий Осиёдаги Ислом цивилизацияси тарихини тадқиқ этиш бўйича катта тажриба тўпланганини эътиборга олиб, шунингдек, ушбу соҳадаги Ўзбекистон тажрибасини халқаро миқёсда оммалаштириш, чет эллик ҳамкасблар ва республикадаги соҳа мутахассислари тадқиқотларидан хабардор бўлиш, уларнинг илмий хулосалари ва амалий тавсияларини олиш мақсадида 2023 йил 30-31 май кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – жаҳон ислом меросини  оммалаштиришнинг муҳим бўғини” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказади.  

 

Конференцияда кўриладиган асосий масалалар:

  • ЎзИЦМнинг ислом цивилизациясини оммалаштиришга ихтисослашган халқаро илмий-маданий инфраструктурадаги ўрни;
  • ЎзИЦМ олдига қўйилган вазифалар ижроси механизмларини яратиш масалалари;
  • Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини (ЎзИЦТМ) Марказий Осиё ислом меросинининг кўп қиррали муассасаси шаклида яратиш йўллари (диний, илмий, меъморий, адабий, санъат, иқтисодий, сиёсий ва бошқа кесимларда);
  • ЎзИЦТМни шакллантиришда хорижий тажриба ва халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти;
  • ЎзИЦМнинг илмий тадқиқот йўналишларини аниқлаштириш;
  • ЎзИЦМ томонидан қўлёзма манбаларни йиғиш ва сақлаш масалалари (депозитарий, лаборатория ва бшқ.);
  • Ўзбекистондаги қўлёзма манбалар умумий реестрини яратиш;
  • ЎзИЦМ оммавий кутубхонасини шакллантириш ва фаолияти хусусиятлари;
  • ЎзИЦМ таълимий ва маърифий фаолияти йўналишлари ва бшқ.

 

Конференция ўтказиладиган жой:

Тошкент шаҳри, “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси.

Конференция тили: ўзбек ва инглиз тиллари.

Конференция онлайн ва офлайн режимда ўтказилади. Иштирокчилар сони чекланмаган.

Конференцияга тақдим этиладиган маърузалар тезиси ва  уларнинг қайта ишланган ва такомиллаштирилган версияси тегишли тўпламлар шаклида нашр этилади.

Конференцияга тақдим этиладиган маърузалар тезиси 2023 йилнинг 15 майигача conference@cisc.uz электрон адресда қабул қилинади.

 

Маъруза тезисларини расмийлаштириш талаблари:

  • тезис матни 2 бетдан кам бўлмаган 3 бетгача ҳажмда, А-4 бичимли қоғозда, 14 кегелда, 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши;
  • 10 тадан кам бўлмаган калит сўзлар кўрсатилиши;
  • жадваллар, графиклар ва турли диаграммалар расм шаклида келтирилиши;
  • иқтибослар асосий матн ичида квадрат қавсда берилиб, фойдаланилган манба ва адабиёт тартиб рақами ва саҳифаси кўрсатилиши [1, б. 3];
  • фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати матн охирида алфавит тартибида жойлаштирилиши;
  • файл муаллифларнинг исми-шарифи билан лотин алифбосида (масалан, Akramov Sardor) номланиши.

 

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11 уй.

Тел.: +998 97 597 38 35

         +998 97 761 32 75

         +998 97 005 28 04

 

Center of Islamic Civilization in Uzbekistan under

the Cabinet Ministers of the Republic of Uzbekistan

 

“The Center of Islamic Civilization in Uzbekistan: a crucial link in promoting the world Islamic heritage”

International scientific-practical conference

(30-31 May 2023 year, Tashkent)

 

Information notice

 

The Center of Islamic Civilization in Uzbekistan (CISC) under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, pays special attention to the considerable experience gained in researching the history of Islamic civilization in Central Asia in foreign countries. An international scientific-practical conference on “The Center of Islamic Civilization in Uzbekistan: A Crucial Link in Promoting the World Islamic Heritage will be held on May 30 and 31 2023 in Tashkent.
The goal of the conference is to raise global awareness of Uzbekistan's efforts in the field and to learn about the research projects of foreign colleagues and local experts. The organizing committee encourages academics to present their research findings and practical suggestions at the conference.

 

Main discussion subjects of the conference:

 

  • The role of CISC within the international scientific and cultural infrastructure, with a focus on the propagation of Islamic civilization;
  • Issues of creating mechanisms for the implementation of tasks assigned to CISC;
  • Methods for establishing the Museum of the History of the Center of Islamic Civilization in Uzbekistan (CISC) as a multifaceted institution showcasing the Islamic heritage of Central Asia (in religious, scientific, architectural, literary, artistic, economic, political, and other fields);
  • The importance of global cooperation and international experience in the formation of CISC;
  • Clarifying the directions of scientific research at CISC;
  • Issues related to the collection and storage of manuscript sources by CISC (depository, laboratory, etc.);
  • Creating a register of a comprehensive list of manuscript sources in Uzbekistan;
  • Characteristics of the establishment and operation of the public library of the CISC;
  • Scientific and educational activities in CISC and other subjects.

 

 

 

Venue: Wyndham Hotel, Tashkent.

Language of conference: English and Uzbek. Simultaneous translation will be provided

Mode of conference: online and offline.

In the form of relevant collections, abstracts of the papers presented at the conference and their revised and enhanced versions will be published.

The deadline for submitting abstracts for conference presentations is May 15, 2023 at conference@cisc.uz.

Prerequisites for theses submission:

  • the text of the thesis should be no less than 2 to 3 pages, on A-4 format paper, 14 kegel, 1.5 spacing, leaving 2 cm from the top and bottom, 3 cm from the left, 1.5 cm from the right, in Times New Roman font;
  • the number of keywords no more than 10 words;
  • tables, graphs and various diagrams in the form of pictures;
  • citations should be given in square brackets in the main text, the number and page of the used source and literature are indicated [1, p. 3];
  • the list of used sources and literature should be placed at the end of the text in alphabetical order;
  • naming the file with the author’s name (e.g. Akramov Sardor).

 

Please do not hesitate to get in touch with the organizing committee should you have any questions:

 

Tel.: +998 97 597 38 35

        +998 97 761 32 75

        +998 97 005 28 04