Юксак мукофотлар муборак
2021 йил 28 август куни Улуғ ва муқаддас байрам - мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотландилар.
Мукофотланганлар орасида марказ директори ўринбосари Ф.Ҳалимов, бўлим бошлиғи А.Тураходжаев, катта илмий ходим Аброр Мухтор Алий, илмий ходим Ҳолбоев Ғуломиддин, халқаро бўлим ходими О.Рустамова, бош ҳисобчи У. Тасхўжаевалар ҳам бор ва бу ўз навбатида жамоамизнинг самарали фаолиятига берилган муносиб баҳо бўлди.
Марказ раҳбари, ҳурматли устоз Ш.Миноваров раҳбарлигида жамоамиз муҳтарам юртбошимиз белгилаб берган муҳим вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Шу ўринда устозимизни ҳам юксак мукофот – “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан қутлаймиз.
Барча мукофотланган жамоамиз аъзоларини чин дилдан табриклаб, келгусида жонажон Ватанимиз равнақи ва порлоқ истиқболи йўлида фидокорона фаолият олиб боришларига муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қоламиз.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати