ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ МАДАНИЙ ТАДБИРИГА ЖИДДИЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛЯПТИ
2024 йил 23-26 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси, «Eriell Group» нефть хизматлари компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида "Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси" VIII халқаро конгресси бўлиб ўтади...
Ушбу нуфузли халқаро конгресс 400 дан зиёд хорижлик ва миллий мутахассислар, экпертлар, етук олимлар, фан арбоблари, ёш тадқиқотчилар, диний соҳа вакилларини Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш мақсади йўлида бирлаштирмоқда.
Айни кунларда эса нуфузли конгресс учун тайёргарлик жараёнлари жадал олиб бориляпти. Конгресс учун мўлжалланган манзиллар, илмий мулоқотлар ташкил этиладиган залларнинг анжуманга тайёрлиги назорат қилиб бориляпти.
Қайд этиш керакки, халқаро конгрессда «Қуръоншуносликнинг замонавий босқичи: Исломий маънавий меросни ўрганишда янги ёндашувлар», «Исломдан олдинги Марказий Осиё: давлатчилик, маънавий ҳаёт, маданий мулоқот», «Исломнинг Марказий Осиёда тарқалиши: цивилизацион жараёнларнинг янги парадигмаси», «Биринчи ва Иккинчи Шарқ ренессанслари феномени», «Янги Ўзбекистон – III Ренессанс асоси», «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида”: хорижий ва маҳаллий коллекцияларда янги йўналишлар», «Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси», “ҳамкорликдаги тарихий кинолойиҳаларда маънавият ва маърифат мавзулари” халқаро кинофоруми каби жами 12 та илмий йўналишларда илмий-амалий семинарлар ташкил этилади.