Хорижлик ҳамкор ташрифи


     Жорий йилнинг 9 - 10 октябрь кунлари Австриянинг “Partner Culture Projects” компаниясининг бошқарувчи директори Хорст Кампманнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи бўлиб ўтди.

  Меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий-тарихий концепцияси тўғрисида маълумот берилди, бинонинг лойиҳаси ва қурилиш жараёни тақдим этилди.

     Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишган Хорст Кампман лойиҳанинг беқиёслиги, мақсади ва вазифалари бўйича жаҳонда ягона эканини эътироф этди. У қатор халқаро лойиҳаларда иштирок этган “Partner Culture Projects” компанияси мазкур улкан ва нуфузли лойиҳада қатнашишни ўзига шараф деб билишини маълум қилди.