Хорижий турдош илмий-таълим муассасалари билан ҳалқаро ҳамкорлик алоқалари давом этмоқда


Жорий йил 12 декабрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Хорижий кутубхоналар тажрибаси – Евроосиё кутубхоналар уюшмаси мисолида” мавзусида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон шаҳарлари азалдан илм-фан маркази сифатида машҳур бўлиб, бунда кутубхоналар катта роль ўйнаган. Айниқса, IХ-ХII асрларда, Амир Темур ва Темурийлар даврида мамлакатда улкан кутубхоналар ташкил этилди, илм-фан юксалди. Кейинги асрлар, хусусан, хонликлар даврида ҳам минтақадаги йирик шаҳарлар, хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларида ҳукмдорлар саройларида йирик кутубхоналар фаолият юритган.

Евроосиё кутубхоналар уюшмаси билан имзоланган меморандум доирасида ташкил этилган тадбирда Марказ илмий ходимлари, мамлактимиздаги етакчи кутубхоналар - ЎзДЖТУ, ЎМИ, Миллий кутубхона вакиллари  иштирок этдилар.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази доимий равишда хорижий турдош илмий-таълим марказлари, тадқиқот институтлари билан ислом дини ва маданиятини тадқиқ этиш йўналишида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиб келади.

 Шундай тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган онлайн мулоқотда Евроосиё кутубхоналар уюшмаси бош котиби Асуман Акдемир иштирок этди ва маъруза қилди. Мулоқот аввалида Евроосиё кутубхоналар уюшмаси фаолияти ҳақидаги 15 дақиқалик видеофильм намойиш этилди.

Тадбир якунида  Евроосиё кутубхоналар уюшмаси томонидан Марказ кутубхонаси ходимлари учун онлайн шаклда тажриба алмашиш, замонавий кадрларни тайёрлаш, кутубхона фаолиятига илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш йўналишида ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олинди.

Бу борадаги ишлар албатта бир кун келиб ўз самарасини беради албатта. Зотан, Президентимиз, «Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди». – Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деб таъкидлайдилар.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

 матбуот хизмати