Хазрати Имом мажмуасида китоб кўргазмаси ташкил этилади


Хазрати Имом мажмуасида китоб кўргазмаси ташкил этилади

Ҳурматли юртдошлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан 6‒7 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида анъанавий “Китоб – камолот калити” халқаро илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилади.

Икки кун давом этадиган тадбирда юртимиздаги ва хориждаги 30 дан ортиқ нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари шунингдек, турдош ташкилотлар илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этадилар.

Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этувчи суҳбатлар, машҳур ёзувчи ва адибларнинг китобхонлар билан учрашуви, хаттотлик бўйича маҳорат дарслари ҳамда тарихий фотосуръатларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.

Кўргазмага ташриф буюриш орқали юртимизда чоп этилаётган энг сўнгги китоблар билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

Келинг, кўринг ва тадбиримизнинг фаол иштирокчисига айланинг. 

Маърифатни биргаликда улашамиз.

Қўшимча маълумотлар учун:

+998 99 816 04 68

+998 93 511 32 55