Халқаро Вестминстер университетида "Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди


2019 йил  20 сентябрь куни Тошкент Халқаро Вестминстер университети лицейи профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабаларига “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” лойиҳаси тақдим қилинди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Тошкент Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида ташкил этилди.


Тадбирда сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан илмий-маърифий соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази лойиҳаси, қурилиш жараёни, марказ олдига  қўйилган мақсад ва вазифалар ҳамда марказнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолияти ҳақида сўз юритилди. 


Марказ директори ўринбосари  Ф. Ҳалимов ва  илмий ходим Г. Тулеметова ўқитувчилар ва талабаларга Марказ жамоаси олиб бораётган фаолият ҳақида батафсил маълумот бердилар, ислом динининг асл тинчлик, эзгулик, бағрикенглик моҳияти тўғрисида сўз юритдилар.
Анжуман иштирокчиларига Марказ ҳақидаги видеоролик ҳамда слайдлар намойиш этилди. Анжуман сўнгида қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди. 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати