Хабар:Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Карим маъноларининг русча таржимасини нашрдан чиқарди.


    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Карим маъноларининг русча таржимасини нашрдан чиқарди. Таржима таниқли олим, Ислом цивилизцияси маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилди. Умид қиламизки, Қуръони Карим маъноларининг ушбу нашри русийзабон юртдошларимизга динимизни тўғри идрок этишларида фойдали бўлади. Аллоҳ хайрли қилсин!