Хабар: Ислом цивилизацияси маркази буюк аллома Абу Мансур Мотуридийнинг "Панднома" асарини чоп этди.
Ислом цивилизацияси маркази буюк аллома Абу Мансур Мотуридийнинг "Панднома" асарини чоп этди. "Ҳидоятга бошловчи имом", "Аҳли сунна пешвоси", "Калом илми соҳибларининг имоми" каби унвонлар соҳиби, буюк аждодимиз имом Абу Мансур ал-Мотуридий ҳазратлари бундан 1000 йил аввал динимизнинг софлиги учун курашганлар, соғлом эътиқод йўлини кўрсатиб берганлар. "Панднома" асаридан ушбу зотнинг панд-насиҳатлари ўрин олган. Асарни тажрибали ва иқтидорли адабиётшунос ҳамда таржимон Абдумурод Тилавов нашрга тайёрлаган.
Кимки Аллоҳдан узоқлашса, ўша одамдан ҳамма узоқлашади.
Дунёга қул бўлма, чунки Аллоҳ ёмон кўрган нарсага қуллик қилган бўласан.
Соғлом эътиқод туганмас бойликдир.
Сабр қилсанг, юксакликка кўтариласан.
Қуролинг илм бўлсин.
Сахийликни афзал бил.
Ҳақ таолонинг ҳар бир ҳукмига рози бўл.