Хабар: Бугун Ислом цивилизацияси маркази қурилиши майдончасига Ўзбекистон Республикаси парламенти Қонунчилик Палатаси депутатлари ташриф буюрдилар.


     Бугун Ислом цивилизацияси маркази қурилиши майдончасига Ўзбекистон Республикаси парламенти Қонунчилик Палатаси депутатлари ташриф буюрдилар. Улар келажакда халқимиз учун илм-маърифат ва маънавият маркази бўлиб хизмат қиладиган, ота-боболаримизнинг табаррук дини - исломни нотўғри талқин қилишга қарши самарали чора-тадбирларни амалга оширадиган ва илмий-диний ҳамда маърифий меросимизни асраб-авайлайдиган ушбу маҳобатли лойиҳа билан танишдилар. Меҳмонларга Давлат Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу учинчи Ренессанс объектининг тақдимоти ўтказилди, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти тўғрисида ахборот берилди.