Хабар


27 октябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Бобохоновларнинг илмий фаолияти. Шамсиддинхон Бобохонов томонидан амалга оширилган таржималар  ва мақолалар”  мавзусидаги илмий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Суҳбат аввалида иштирокчиларга Бобохоновлар  сулоласи ҳақидаги фильм тақдим  этилди.

Тадбирни Марказ директори Ш.Миноваров Шамсиддинхон Бобохоновнинг илмий фаолияти, ёзган асарлари, таржима  ва мақолалари ҳақидаги  маърузаси билан очиб берди. Суҳбатда шунингдек, Шайх Абдулазиз Мансур, профессор С.Аъзамхўжаев ва Бобохоновлар сулоласи вакили А.Усмонхўжаев иштирок этиб, ўз мулоҳазалари ва хотираларини иштирокчиларга тақдим  этди. 

Қизиқарли ва мазмунли  ўтган суҳбатда Марказ илмий ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати