Хабар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан  жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром  кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ушбу ҳафталик доирасида 4 октябрь куни Олмазор тумани маҳаллаларида истиқомат қилувчи нуронийлар ва фаоллардан иборат зиёратчилар гуруҳи  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдончасига ташриф  буюрди.

Марказ илмий ходимлари А.Эгамов ва матбуот хизмати вакили Ю.Қурбонова нуроний отахонларга Марказ қурилиши ҳамда унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этишди.

Тадбир  ОАВда кенг ёритилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати