Хабар
29 сентябрь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўзбек ва араб тилларидаги “Учинчи Ренессанс-Янги Ўзбекистон” китоб - фотоальбомининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот тадбирида хорижлик ҳамкорлар, Марказ илмий ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Марказ директори Ш.Миноваров тадбир иштирокчиларига китоб-фотоальбом ва унинг таркибий қисмлари ҳақида батафсил маълумот бериб, Ўзбекистон замини узоқ тарихда ҳам дунё тамаддунига бебаҳо ҳисса қўшган улуғ алломаларни етиштириб берган замин бўлгани, аждодларимиз икки буюк Уйғониш даври иштирокчиси бўлганлиги, ушбу нашрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон асосчиси ва Учинчи Ренессанс ташаббускори, мамлакат янги ўсиш ва ривожланиш босқичига кўтарилаётгани, Янги Ўзбекистон учун белгилаб олинган стратегик йўл ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Туркиядан ИРСИКА вакили А.Мўминов, Ҳиндистон ва Қозоғистондан ҳамкор ташкилотлар вакиллари китоб-фотоальбом тақдимотида сўз олиб, ушбу нашрнинг халқаро аҳамияти ва хорижда Янги Ўзбекистонда бўлаётган оламшумул ислоҳотлар ҳақида маълумот берадиган беназир манба эканлигини таъкидлашди.
Тақдимот тадбири ОАВда кенг ёритилди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати