Хабар.


Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси ва ғоясини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ҳозиргина Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал Утейби жаноби олийлари Ислом цивилизацияси марказига 60 мингдан кўпроқ Қуръон жамламаси ҳадясини топширди. Марказ номидан мусҳафлар жамламасини Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров қабул қилиб олди. Томонлар ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари барча йўналишларда ривожланиб бораётганидан мамнун эканликларини билдирдилар.