Хабар.


Бугун Ислом цивилизацияси марказида Марказ ва "Тирктав" турк тарихи ва маданияти фонди ҳамда Туркия Республикаси ЕвроОсиё кутубхоналари уюшмаси билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросимлари бўлиб ўтди.

Меморандумларни Марказ номидан  Ш.Миноваров, Турк тарихи ва маданияти фонди номидан унинг директори Низомиддин Айкурт, ЕвроОсиё кутубхоналари уюшмаси номидан Уюшманинг Бош котибаси Асуман Акдемир хоним имзоладилар.

Шу куннинг ўзида Туркия томони Ислом цивилизацияси марказига 120 мингдан ортиқ Туркия - Мовароуннаҳр алоқаларига оид тарихий ҳужжатлар, ёзишмалар, вақфномалар, хариталарнинг рақамлаштирилган нусхаларини топширди.

5-7 июнь кунлари Анқарада "Ўзбекистон - Ислом цивилизацияси маркази" мавзусида фотокўргазма ўтказилиши келишиб олинди.

 

 

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати