Хабар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори
Акмал Саидов
Бугунги тадбирда жаҳон ҳамжамиятининг нуфузли ташкилотлари раҳбарлари иштирок этаётгани дин эркинлиги масаласи халқаро миқёсда қанчалар долзарб эканлигини яққол кўрсатади.
Бугунги мажлислар ва сессияларидаги маъруза ҳамда муҳокамаларга таниқли экспертлар жалб қилингани ҳам анжуманимиз юқори савияда ўтишидан далолатдир.
Ушбу анжуманда ҳаммамиз учун муҳим бўлган долзарб фикрлар билдирилишига ва улар асосида биз ҳамкорлигимизнинг янги йўналишларини биргаликда белгилаб олишимизга ишончим комил.
Мамлакатимизда диний эркинликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда диний эркинлик соҳасидаги ислоҳотлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий қисмидир.
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Янги Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий устувор йўналишларини бири сифатида белгиланган.
Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, Ўзбекистоннинг бирлиги ва яхлитлигини мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати концепсияси ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жамиятни маънавий-ахлоқий янгилашнинг муҳим омили диний таълим ва маърифатдир. Шу билан бирга, кўп миллатлилик шароитида маънавий-диний тикланиш соҳасидаги энг муҳим муаммолардан бири диний таълим жараёнини йўлга қўйиш, имом-хатиблар ва руҳонийлар малакасини оширишдир. 2018-йил 12-декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси бир овоздан қабул қилингани чинакам тарихий воқеа бўлди. Ҳужжатни ишлаб чиқиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2017-йил сентабр ойида бўлиб ўтган 72-сессиясида билдирилган эди.
Ўзбекистон мустақиллиги тарихида илк бор БМТнинг диний эркинлик бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташрифи якунлари бўйича дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича тақдим этилган тавсиялар тўлиқ амалга оширилди.
Диний эътиқод эркинлигини мустаҳкамлаш соҳасидаги халқаро норма ва талабларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда тайёрлашда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нормалари, шунингдек, умумий шарҳлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг фикрлари диққат билан ўрганилди ва ҳисобга олинди.
Қонунни экспертизасини ўтқазишда бизларга ёордам берган Элизабект Крак хонимга, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига ўз миннатдорчилигими билдирмоқчиман.
Виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик нафақат халқаро ташкилотлар, балки мамлакат миқёсида, жумладан, хорижий давлат институтлари ва фуқаролик жамияти орқали ҳам амалга оширилади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган салмоқли ишларга қарамай, ҳалигача ҳал этилмаган ёки етарлича эътибор қаратилмаётган масалалар кўп.
Америкалик ҳамкорларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман ва биз диний эркинликнинг барча жиҳатлари бўйича конструктив мулоқотга тайёрлигимизи тасдиқлаймиз.