Хабар


Бугун Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига "Декларациялар мулоқоти" халқаро форумда иштирок этиш учун келган Гана республикаси олдинги бош имоми, элчи Умар Санда Аҳмед ташриф буюрди. Меҳмонни айтишича, муқаддам Ўзбекистон ҳақида деярли ҳеч нарса билмаган экан. Меҳмон икки кун давомида Ўзбекистон тарихи, маданияти, салоҳияти ва охирги беш йил давомидаги ўзгаришлар тўғрисида чуқур маълумотга эга бўлганини ва бундан жуда ҳайратдалигини яширмади. Элчи Умар Сандага Марказ фаолияти, улуғ аждодларимиз ва улар қолдирган бой илмий мерос ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмон катта орзу ва ҳавас билан, қанийди, шунақа бой илмий салоҳиятли Марказ билан ҳамкорлик қилсак бошимиз осмонга етарди деб, қабул ва эҳтиром учун ташаккур билдирди.