Хабар


"Ушбу салобатли бинога ислом дини нима эканини билмаётганларни албатта олиб келиш керак. Мен Ўзбекистон Раҳбарининг Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги фикрини қўллаб-қувватлайман. Марказ ишга тушгач у бутун дунё мусулмонлари учун маърифий зиёратгоҳга айланади" деди бугун Ислом цивилизацияси маркази қурилишига ташриф буюрган Нигерия Аргуну штати амири Элхадж Самоил Муҳаммад Мера жаноблари. Меҳмон бинонинг ташқи ва ички безаклари, ундаги Қуръон оятлари ва ҳадислар билан таъминланадиган равоқлар, эшиклар ва дарвозаларнинг, музей қисмидаги намуна ҳудуд билан танишиб чиқиб, юқоридаги фикрни чуқур ҳаяжон билан билдирди.

"Марказнинг очилиши жараёнига албатта Нигерия султони билан ташриф буюрамиз". "Олам ривожига шунча ҳисса қўшган аждодларингиз билан ҳарқанча фахрлансангиз арзийди" деди Нигериялик меҳмон. Шу куннинг иккинчи ярмида Марказга Гана Республикаси бош имоми Саид Аҳмад ҳам ташриф буюрди.