Хабар
Бугун Тошкентдаги “International” меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Форум Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шэн Юэюэ ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовнинг қутлов мурожаатлари билан ўз ишини бошлади.
Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникеси қабул қилиниши режалаштирилган. Форум ишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари иштирок этмоқдалар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
матбуот хизмати