Хабар


28 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг биринчи чоракда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижроси борасида амалга оширган ишлари ҳақида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига марказнинг Давлат дастури ижроси бўйича 2022 йил биринчи чоракда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари ҳақида марказ директори Ш. Миноваров батафсил маълумот тақдим этди.

Матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари, журналистлар билан савол – жавоблар бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати