Хабар.


Ислом цивилизацияси марказининг Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйлаб "Янги Ўзбекистон - Учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида тақдимоти тадбирлари Наманган вилоятида ўтказилди. Марказ ходимлари бугун Наманган давлат университети тарих факультети ва Наманган ўрта махсус диний ўқув юрти талабалари ҳамда устозлари, жамоатчилик вакиллари билан учрашдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Раҳбари Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида қад ростлаётган Марказий Осиёда энг маҳобатли бинода жойлашадиган илмий-маърифий марказ, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида айтиб бердилар. Йиғилганларга Ислом цивилизацияси маркази тўғрисида тақдимот филми намойиш қилинди

Талабаларга китоб жамламалари совға қилинди. Учрашувларда Марказнинг илмий ва кутубхона ходимларидан ташқари етакчи хаттотлари ҳам қатнашмоқдалар ва халқимизнинг унутилаёзган санъати - хаттотликдан маҳорат дарсларини намойиш қилмоқдалар. Навбатдаги тақдимот тадбири Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.