Хабар


Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорликда вилоят нуронийлари учун Ислом цивилизацияси марказига ташриф уюштирдилар. Ҳурматли оқосолларга Мамлакат Раҳбарининг ташаббуси билан барпо этилаётган маҳобатли иншоот тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим қилинди. Оқсоқоллар номидан қурбонлик маросими адо этилди. Лойиҳанинг муваффақиятли ижросини, шунингдек юртимиз ва халқимизга тинчлик-фаровонликни Аллоҳдан тилаб, дуолар қилинди.