Хабар


Хабар

10 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 февралдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-126-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан масъул вазирликлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қарор ижросига масъул барча ташкилот ва идоралардан вакиллар иштирок этишди.

Марказ директори Ш.Миноваров йиғилганларга Давлат реестри асосида қадимий ёзма манбаларнинг турлари бўйича (қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар) каталоглари ва электрон нусхаларини яратишда, уларни Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимига киритиш ҳамда мунтазам тўлдириб бориш ишларида барча масъул ташкилотларнинг вазифалари аниқ эканлигига тўхталиб, ҳамкорликда ишлашлари белгилаб олинди.  

Шунингдек, йиғилиш жараёнида масъул вазирлик ва идора вакиллари томонидан Қарорда белгиланган вазифалар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлари ҳам эшитилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати