Хабар


     2 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдончасида ОАВ вакиллари, нодавлат телеканаллар мухбирлари ҳамда журналистлар учун пресс ташриф ўтказилди.

   Пресс тур иштирокчиларига Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари томонидан Ислом цивилизацияси марказининг мақсад ва вазифалари, жорий фаолияти, бино лойиҳаси ва унинг ўзига хос меъморий ечими, таркибий қисмлари, ички ва ташқи безаклари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    ОАВ вакиллари бино қурилиши билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга  атрофлича жавоблар олдилар.

        Тадбир барча ОАВ да ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Матбуот хизмати