Хабар


7 февраль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Халқаро алоқаларнинг янги босқичи: ўзаро ҳамкорликдан амалий натижалар сари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Анжуман  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

 
Марказнинг халқаро алоқалар соҳасидаги фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида Марказ директори Ш.Миноваров батафсил маълумот берди.
Жумладан, Марказ раҳбари анжуман иштирокчилари ва ОАВ вакилларига халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва хорижий турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш Марказ фаолиятининг  устувор йўналишлардан бири эканлигини, жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази  ҳақида батафсил маълумот етказиш, мақсад ва вазифалари, тузилмаси ва мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Марказ томонидан мунтазам тақдимотлар, мулоқотлар ҳамда конференциялар ўтказиб келинаётганлиги ҳамда ҳамкор вазирлик ва муассасалар вакилларининг хорижий сафарлари давомида таништириш ва тақдим этишлари учун Марказ ҳақидаги буклет, видео ва электрон тақдимот материаллари мунтазам тайёрланиб, хорижда кенг ёритилаётганлиги ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, келгусида ушбу йўналиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Анжуман сўнггида журналист ва мухбирлар саволларига жавоб қайтарилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати