Хабар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2022 йил 7 февраль куни соат 11:00 да Миллий матбуот марказида “Халқаро алоқаларнинг янги босқичи: ўзаро ҳамкорликдан амалий натижалар сари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Тадбирда Марказ томонидан хорижий турдош ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик, келишув ва меморандумлар ҳақида, хорижий ҳамкорлар ва ташкилотлар фаолияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади. Шунингдек, Марказнинг ушбу йўналишдаги истиқболдаги режалари ҳақида ҳам ахборот берилади.
Барча ОАВ вакилларини, журналист ва мухбирларни мазкур анжуманга таклиф этамиз.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Матбуот хизмати