Хабар.


24 -25 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Россия - Ислом олами" стратегик қарашлар гуруҳи (СҚГ) нинг иккинчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

“Мулоқот ва ҳамкорлик уфқлари” шиори остида бўлиб ўтган саммит ишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров иштирок этди ҳамда маъруза қилди.

Ш.Миноваров саммит ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат раҳбари бошчилигида диний – маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, буюк аждодлармиз меросини тадқиқ қилиш мақсадида илмий-тадқиқот марказлари ва ўқув юртларининг ташкил этилганлиги, маърифий ислом моҳиятини янада чуқурроқ англашга қаратилган ижобий сайъ – ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, марказ раҳбари Ўзбекистон ушбу йўналишда барча халқаро турдош ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлигини билдирди.

Маълумот ўрнида: "Россия - Ислом олами" стратегик қарашлар гуруҳи 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда унга 28 та мусулмон давлатларидан 60 га яқин жамоат ва ҳукумат фаоллари аъзо ҳисобланади. Ҳозирда мазкур гуруҳга Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилик қилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

матбуот хизмати