Хабар.


    Франциянинг "Musulmanenfrance" (Франция мусулмонлари) сайти "Ўзбекистонда дунёда ягона Ислом цивилизацияси маркази барпо этилмоқда" сарлавҳаси билан Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази тўғрисида батафсил мақола ва видеошарҳ эълон қилди.

   "Турли замонлар ва асрларда яшаб инсоният тараққиётига муносиб ҳисса қўшган Бухорий, Термизий, Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Беруний ва Улуғбек каби олимлар ўз ватанларини дунёга машҳур қилдилар.

    Усмон Мусҳафининг энг машҳур намунаси сақланадиган Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев бутун мусулмон оламининг гавҳарларидан бирига айланиши кутилаётган иншоатни барпо қилишга қарор қилди", дейилади жумладан мақолада. "Айримлар ислом аҳкомларини нотўғри талқин қилаётган даврда саводсизликни маърифат билан енгиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир" - Ислом цивилизацияси бунёдкорларининг асосий ғояларидан бири. 2022 йилнинг ниҳоясида ўз эшикларини очиши режалаштирилаётган Марказда 15 минг квадрат метр саҳнда экспозициялар зали, халқ кутубхонаси, илмий-тадқиқотлар, реставрация бўлимлари, Ислом академияси ва 500 ўринлик конференциялар зали жойлашади, дейилади мақолада.