Хабар


      Президент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Оксфорд исломий тадқиқотлар маркази директори профессор Фархан Низомий Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ҳар икки марказ орасида имзоланган меморандумлар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича самимий ва дўстона суҳбат бўлиб ўтди. Исламофобияга қарши кураш, динни нотўғри тушуниш, нотўғри тушунтириш ва нотўғри англашга чек қўйиш, исломшунослик ва диншунослик соҳасида тадқиқотчилар тайёрлаш, қўлёзмалар ва нодир китобларни сақлаш, ҳамкорликда ўрганиш, буюк аждодларни ёш авлодларга танитиш масалаларида ҳамжиҳатликда фаолият юритишга келишиб олинди. Буюк Британиялик меҳмон пардозлаш ва безаклаш ишлари олиб борилаётган марказ биноси ичига ташриф буюрди. У бинонинг маҳобати буюк алломалар Ватанининг маҳобатига монанд эканини қайд қилди, "Вақти келиб бинога ташриф буюрувчилар ўзлари учун жуда кўп нарсаларни кашф қилишларига" ишонч билдирди.