Хабар.


      Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмида "Китобат санъати" марказини қуриш-безак бериш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Қадимги шаҳар муҳитини асло бузмаган ҳолда тикланаётган ушбу иморатда унутилаёзган касблар ва ҳунармандчилик шакллари қайта тикланади: саҳҳофлик (муқовасозлик), қоғоз ишлаб чиқариш лабораторияси, хаттотлик (каллиграфия) ва миниатюра санъати, шунингдек мисгарлик ва заргарлик бўлимлари ҳам бўлади. Бино битгач, унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Бухоро бўлими ҳам жойлашади.