Хабар.
Ўзбекистон Республикаси Сенати "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун"нинг янги таҳририни тасдиқлади. Мамлакат Раҳбарининг имзосидан кейин Қонун амал қила бошлайди. Бошқа қабул қилинаётган қонунлар каби, мазкур ўта муҳим ҳужжат ҳам мамлакатимизда амалга ошаётган муҳим ижобий ўзгаришларни, жамият ҳаётини либерализациялашнинг навбатдаги босқичини ўзида акс эттиради. Қонун Ўзбекистонда диний эътиқодни қондириш ва диний таълим олишни барча фуқароларга кафолатлайди. Диний ташкилотларни тузиш ва уларни адлия органларида рўйхатдан ўтказиш сезиларли даражада енгиллаштирилди. Масалан, муассисларнинг сони 100 тадан 50 тага туширилди, аризаларни ва сони сезиларли камайтирилган ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилади. Уларни кўриб чиқиш муддатлари ҳам қисқартирилади. Мамлакатда 2000 дан зиёд масжидлар, 3 та олий диний таълим, 9 та ўрта диний таълим муассасалари, 4 та халқаро илмий марказлар фаолият юритмоқда.