Хабар.
18 май куни Олмазор туманидаги “Олтинсой” МФЙ ҳудудида жойлашган янги кутубхонада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Олмазор тумани маҳаллалари аҳолиси ва уюшмаган ёшлари вакиллари иштирок этди.
Марказ директори Ш.Миноваров йиғилганларга марказ фаолияти ва унинг келгусидаги режалари ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, марказ лойиҳаси ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Раҳбари эканлиги ва бу лойиҳа у кишининг доимий назоратида эканлигини таъкидлаб, келгусида марказ нафақат Ўзбекистон, балки, бутун минтақа давлатлари учун зиё ва маърифат маскани бўлиб қолишини таъкидлади.
Тадбир эркин мулоқот ва суҳбат тарзида, савол-жавоблар билан давом эттирилди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Мулоқот “Севимли” телеканали ва “Зиё” медиа маркази мухбирлари томонидан ёритиб борилди.
Марказ матбуот хизмати