Хабар.


   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Малайзия миллий университети Ислом ҳазораси институти ҳамкорлигида 2021 йил 8–9 апрель кунлари “Ўрта Осиёлик олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзусида онлайн конференция ўтказилди.
   Унда Ўзбекистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Украина, Саудия Арабистони, Қатар, Франция ва Германия давлатларидан икки кун давомида жами 300 га яқин хорижий ва маҳаллий олимлар иштирок этидилар. 


      Онлайн семинарнинг очилиш маросимида Ислом цивилизация маркази Директори Шоазим Миноваров марказнинг илмий концепцияси ҳамда унинг истиқболдаги вазифалари ҳақида хорижлик мутахасассисларга батафсил маълумот берди.


  Конференция давомида 40 дан ошиқ иштирокчилар Ўрта асрлар шарқ алломалари ҳамда мутафаккирларининг аниқ фанлар ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий ҳамда фалсафий меросининг аҳамиятига оид масалаларда маъруза қилдилар. 


Тадбирнинг расмий ёпилиш маросимида, Ислом цивилизация маркази Директор ўринбосари Фирдавс Халимов келажакда умумий меросимизни асраб-авайлаш, тадқиқ қилиш ҳамда келажак авлодга етказишга қаратилган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга Ислом цивилизация маркази тайёрлигини билдирди.