Хабар.


  8 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорликда ташкил қилган "Мусулмон алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси" мавзусида он-лайн халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

   Унда жаҳоннинг 17 мамлакатидан мавзу билан шуғулланувчи олимлар иштирок этмоқдалар. Конференциянинг очилиш мажлисида Малайзия Ислом цивилизацияси институти директори профессор Фариза Шам "Ибн Синонинг ислом психологияси ривожига қўшган ҳиссаси" ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров "Шонли тарихдан - буюк келажак сари" маърузалари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. 120 дан ортиқ олимлар ва мутахассисларга Ўзбекистан Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказининг мақсадлари ва вазифалари баён қилинди. Конференция жараёнида 40 дан ортиқ илмий чиқишлар, муҳокамалар амалга оширилди. Буюк аждодлар илмий меросининг ҳар томонлама ўрганилиши ва тарғиб этилиши ҳар бир мамлакат маънавияти, маданияти, илмий салоҳияти ва келажагида катта ижобий аҳамиятга экани таъкидланди. Ўзбекистонда диний-илмий маърифат, жумладан шонли биринчи ва иккинчи ренессанс даври олимлари, шоирлари, хаттотлар ва усто-ҳунарманд, меъморларидан қолган буюк меросга берилаётган эътибор, амалга оширилаётган лойиҳалар конфренция иштирокчилари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди, лойиҳа хусусида фикрлар ва тавсиялар айтилди. Бугун конференция ўз ишини давом эттиради. Маърузалар тўплам ҳолида ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилади.